Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2013 й. 138-сон "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш ҳамда адлия органларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2013 й.

N 138




ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ҲАМДА АДЛИЯ ОРГАНЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯНАДА

МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА



Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш ҳамда адлия органларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлигининг Бухоро вилояти Шофиркон тумани молия бўлими балансидаги давлат мулки бўлган Бухоро вилояти, Шофиркон тумани, Шофиркон шоҳ кўчаси, 108-уй манзилида жойлашган бинони Шофиркон тумани ФҲДЁ бўлими ва 2-сон нотариал идорасини жойлаштириш учун Бухоро вилояти адлия бошқармаси балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бинони белгиланган тартибда топширилишини, Адлия вазирлиги қабул қилиб олинишини ҳамда ундан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.


3. Мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бинони сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар Бухоро вилояти адлия бошқармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 майдаги 154-сон қарори 2-иловасининг 121-қатори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 27 май, 21-сон, 270-модда