Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.1998 й. ПФ-2143-сон "Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарда болалар пойабзали ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
24.11.1998 й.
N ПФ-2143
ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ
КОРХОНАЛАРДА БОЛАЛАР ПОЙАБЗАЛИ
ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА
ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Юқори сифатли болалар пойабзали ишлаб чиқариш кўпайтирилиши ва турлари кенгайишини рағбатлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Болалар пойабзали ишлаб чиқаришга ихтисослашаёттан хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиш учун республикага кириб келаётган хомашё, материаллар ва ярим тайёр махсулотларнинг қўшилган қийматига солиқ тўлашдан озод қилинсин.
2. Ушбу Фармоннинг амалга оширилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов