Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 26.06.2013 й. 46-Б-сон "Балиқчилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.07.2013 й. 2478-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.07.2013 й.
N 2478
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
26.06.2013 й.
N 46-Б
БУЙРУҒИ
Балиқчилик ишлаб чиқариши ходимлари учун
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Балиқчилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Хаитов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 22 июль, 29-сон, 376-модда