Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 19/ққ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 36/ққ-сон "Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 16.07.2013 й. Қарори (АВ томонидан 19.07.2013 й. 2480-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.07.2013 й.
N 2480
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ 16.07.2013 й. N 19/ққ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ- ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ 16.07.2013 й. N 36/ққ |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш
тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномани
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 184-модда) билан тасдиқланган Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва расмийлаштиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат тест маркази директори
|
Б. Исмаилов |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори |
У. Салимов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 22 июль, 29-сон, 381-модда