Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 2013 йил 14 июнь)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан

Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

ўртасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини сақлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим аҳамият қаратиб,

тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида Томонлар алоқаларини мустаҳкамлаш борасида ўзаро хоҳишдан келиб чиқиб,

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 1998 йил 30 октябрдаги Битимга амал қилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Ҳамкорлик соҳаси


Томонлар ўз давлатларининг миллий қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига риоя қилган ҳолда, ушбу Битим қоидаларига мувофиқ, ўз ваколатлари доирасида ҳамкорлик қиладилар.

Ушбу Битим жиноятчиларни топшириш ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларига дахл қилмайди.



2-модда. Ҳамкорлик йўналишлари


1. Томонлар қуйидаги жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш, бартараф этиш ва фош этишда ҳамкорлик қиладилар, энг аввало:

шахс ва мулкка қарши қаратилган жиноятлар;

террористик ҳаракатлар - Томонлар давлатлари миллий қонунчилигида кўрсатилган ўз ваколатлари доирасида;

коррупция ва уюшган жиноятчилик кўринишлари;

одам савдоси, инсон аъзолари ва тўқималарини сотиш;

одам ўғирлаш ва фоҳишалик мақсадида эксплуатация қилиш;

ў

...