Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги ўртасида маданият соҳасида 2013 - 2015 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури (Тошкент, 2013 йил 14 июнь)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт

ишлари вазирлиги билан Қозоғистон Республикаси

Маданият ва ахборот вазирлиги ўртасида

маданият соҳасида 2013 - 2015 йилларга

мўлжалланган ҳамкорлик

ДАСТУРИ


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

кўп асрлик умумий тарихий ривожланишга, анъанавий маданий-гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий алоқаларга асосланиб,

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида маданият, соғлиқни сақлаш, фан, таълим, туризм ва спорт соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида 1994 йил 10 январда имзоланган Битимга амал қилиб,

соҳавий ҳамкорлик дастурлари шаклидаги идоралараро шериклик тажрибасини ижобий баҳолаб,

ва бу тажрибани ривожлантиришга қарор қилиб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Томонлар ушбу Дастур ва унинг ажралмас қисми сифатида унга илова қилинган Тадбирлар режасига мувофиқ маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратадилар.



2-модда


Ҳар бир Томон ўз ваколати доирасида ва ўз давлатининг миллий қонунчилигига мувофиқ, бошқа Томоннинг тадқиқотчилари ва расмий шахслари учун ўз давлатларидаги музей ва

...