Пуллик тиббий хизмат кўрсатишга босқичма-босқич ўтадиган даволаш-профилактика муассасаларини молиялаш Тартиби (АВ томонидан 22.03.1999 й. 679-сон билан рўйхатга олинган 02.03.1999 й. Молия вазирлиги 20-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.03.1999 й.
N 679
ТАСДИҚЛАНГАН
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН N 20 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН |
02.03.1999 й.
Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Пуллик тиббий хизмат кўрсатишга босқичма-
босқич ўтадиган даволаш-профилактика
муассасаларини молиялаш
ТАРТИБИ
1.1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга оширишга доир асосий чора-тадбирларнинг 26-бандини ижроси бўйича ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сонли Фармонига 10-Илова).
1.2. Тартиб пуллик хизмат кўрсатиш ўтказилиши лозим бўлган давлат даволаш-профилактика муассасаларининг молиявий ресурсларини шакллантиришнинг асосий умумий қоидаларини, услубларини ва ёндашувларини белгилайди.
1.3. Рўйхатга киритилган даволаш-профилактика муассасалари қуйидагиларни амалга оширишлари керак (юқорида номи қайд этилган Фармонга 3-Илова);
- ўз фаолиятини бюджетдан тўлиқ таъминланишидан аста-секин ва изчил равишда тиббий хизмат кўрсатиш ҳажмини ўзини ўзи молиявий таъминлаш шароитига, яъни пуллик тиббий хизмат кўрсатишга ўтиш;
- пул тўланишининг шаклидан қатъи назар даволанувчилар томонидан замонавий ва малакали тиббий ёрдам олиши учун йўқ демай бажариш ва тенг фойдаланиш имконияти;
- барча босқичларда аҳолига кўрсатилган хизматнинг юқори сифати ва тиббиёт-санитар стандартларга
...