Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2005 й. ПҚ-17-сон "2005 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2005 йил 7 март душанбага кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
28.02.2005 й.
N ПҚ-17
2005 ЙИЛ 5 МАРТ ШАНБА ДАМ ОЛИШ
КУНИНИ 2005 ЙИЛ 7 МАРТ ДУШАНБАГА
КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ҳамда меҳнаткашларнинг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2005 йил 5 март шанба дам олиш куни 2005 йил 7 март душанбага кўчирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов