Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2006 й. ПҚ-341-сон "2006 йил 8 май душанба иш кунини 2006 йил 6 май шанба кунига кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
01.05.2006 й.
N ПҚ-341
2006 ЙИЛ 8 МАЙ ДУШАНБА ИШ КУНИНИ
2006 ЙИЛ 6 МАЙ ШАНБА КУНИГА
КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳамда меҳнаткашларнинг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2006 йил 8 май душанба иш куни 2006 йил 6 май шанба кунига кўчирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов