Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.08.2006 й. ПҚ-440-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2006 й.

N ПҚ-440



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида 2006 йил 15 июнда Шанхай шаҳрида имзоланган таълим соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари ижроси устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 31-32-сон, 314-модда.