Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 29.08.1996 й. 268-I-сон "Уруғчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.08.1996 й.
N 268-I
"УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДА"ГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ
АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Уруғчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳукуматнинг қарорларини "Уруғчилик тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар ўзларининг ушбу Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қараб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1996 й., N 9, 131-модда