Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2010 й. ПҚ-1340-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
20.05.2010 й.
N ПҚ-1340
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Раҳбар кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш борасидаги ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2010 йил 20 майдаги
ПҚ-1340-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига киритиладиган
ўзгартириш ва қўшимчалар
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 30 октябрдаги ПҚ-500-сонли қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Белгалансинки, "Чкалов номидаги ТАИЧБ" ДАЖнинг бошқаруви раиси - бош директори акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимга тасдиқланади. Бошқарув аъзолари (бош муҳандис, бош директор ўринбосарлари, ҳудудий бўлинмалар директорлари) акциядорларнинг умумий йиғилишида сайланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимларга тасдиқланади".