Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2001 й. 131-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 ноябрдаги 449-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2001 й.

N 131



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 2000 ЙИЛ 17 НОЯБРДАГИ

449-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбектуризм" миллий компаниясининг Германиянинг "Инпро Хотелс" ва "Штайнбергер Резервацион Сервис" фирмалари билан Самарқанд шаҳридаги "Афросиёб" меҳмонхонасини ва Бухоро шаҳридаги "Бухоро" меҳмонхонасини уларнинг бошқарувига бериш тўғрисидаги битимни имзолаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 ноябрдаги 449-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


қарорнинг номидаги "Франциянинг "Аккор" компанияси" сўзлари "Германиянинг "Инпро "Хотелс" ва "Штайнбергер Резервацион Сервис" фирмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "Аккор" компанияси (Франция) компанияси" сўзлари "Германиянинг "Инпро Хотелс" ва "Штайнбергер Резервацион Сервис" фирмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг "а" кичик бандидаги "Аккор" фирмаси" сўзлари "Инпро "Хотелс" ва "Штайнбергер Резервацион Сервис" фирмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг "б" кичик бандидаги, 3 ва 5-бандлардаги "Аккор" компанияси, "Аккор" компаниясига", "Аккор" фирмаси" сўзлари тегишли равишда "Инпро Хотелс" фирмаси, "Инпро Хотелс" фирмасига", "Инпро Хотелс" фирмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ў. Султонов