Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг имтиёзлар берилган ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилаётган қарорлари рўйхати (ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сонли қарорига 34-илова)
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2013 йил 25 декабрдаги
34-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг имтиёзлар
берилган ва уларнинг амал қилиш муддати
узайтирилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Амал қилиш муддати 2016 йил 1 январгача узайтирилган:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарори 8-бандининг иккинчи хатбоши.
2. Амал қилиш муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилган:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 3 августдаги ПҚ-433-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарори 8-бандининг иккинчи - тўртинчи хатбошилари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги "JV MAN Auto - Uzbekistan" МЧЖ корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 7 августдаги 224-сон қарори 4-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари.
3. Амал қилиш муддати 2019 йил 1 январгача узайтирилган:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий шаҳри аэропорти базасида халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 31 декабрдаги ПҚ-1027-сон қарорининг 3 ва 4-бандлари.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 690-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2013 йил, 12-сон, 387-модда