Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2014 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар (ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон қарорига 36-илова)
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2013 йил 25 декабрдаги
36-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон
Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига
2014 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган
ўзгартиш ва қўшимчалар
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқонобод калий ўғитлари заводи қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги ПҚ-748-сон қарори 8-бандининг тўртинчи хатбошидаги "мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан ундириладиган фойда солиғини тўлашдан" сўзлари "кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан 2008 йил 1 январдан бошлаб" сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарорининг 8-бандида:
биринчи хатбошидаги "2014 йил 1 январгача" сўзлари "2017 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий шаҳри аэропорти базасида халқаро интермодал логистика марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 31 декабрдаги ПП-1027-сон қарорида:
3-банднинг биринчи хатбошидаги "2014 йил 1 январгача" сўзлари "2019 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг биринчи хатбошидаги "2014 йил 1 январгача" сўзлари "2019 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилсин:
"4-1. Навоий шаҳри аэропорти 2015 йил 1 январгача мол-мулк солиғи, ер солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи тўлашдан озод қилинсин".
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларини ободонлаштиришни яхшилаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 22 январдаги ПҚ-1045-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимнинг 100 фоизи".
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон қарорининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"8. Асосий фаолият тури бўйича гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашаётган микрофирмалар ҳамда кичик корхоналарга 2016 йил 1 январгача ягона солиқ тўлови ставкасини 50 фоизга камайтириш шаклида солиқ имтиёзи берилсин, бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқариш корхоналарини техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга, шу жумладан, янги лабораториялар барпо этиш ва мавжудларини жиҳозлашга, янги маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга, шунингдек хом ашё базасини ривожлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилсин".
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига 30-иловада:
а) илованинг номидан "ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) II бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) изоҳ қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Ота-оналар тўловидан тушумлар узайтирилган кун гуруҳларининг тарбиячилари меҳнатига ҳақ тўлаш ва тарбияланувчиларнинг бир марталик овқатланишини ташкил этиш харажатларига мақсадли тартибда йўналтирилади".
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 3 сентябрдаги ПҚ-1813-сон қарорида:
а) 2-бандда:
учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"Белгилансинки, асосий қарзни қайтариш, фоизлар, воситачилик ҳақлари тўлаш билан боғлиқ харажатлар ва қарз бўйича бошқа харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";
б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2013 йил дастури тўғрисида" 2013 йил 4 январдаги ПҚ-1902-сон қарори 11-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБнинг устав капиталини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2013 йилда республика бюджети даромадлари прогнози ошириб бажарилганидан олинган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги улушини ошириш ҳисобига 88,0 млрд. сўм миқдорида кўпайтириш тўғрисидаги".
15. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 9-бандидаги "ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни" сўзлари "юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини" сўзлари билан алмаштирилсин".
16. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 130-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчиларнинг индентификация рақамларини бериш ва қўллаш тизими тўғрисидаги низом 4-бандининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарори билан тасдиқланган бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"Хорижий юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган бинолар ва иншоотлар сотилган тақдирда бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш фақат бинолар ва иншоотларни сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилганда амалга оширилади, бинолар ва иншоотлар Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсга сотилиши ҳоллари бундан мустасно".
18. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисидаги низом 9-бандининг ўн олтинчи хатбошидаги "0,07 фоиз" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган" сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"7. Ушбу Тартибнинг 4-бандида кўрсатилган нормалар доирасидаги компенсацияга солиқ солинмайди ва ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинмайди".
20. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорида:
а) 2-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"қиймати бож тўловисиз олиб киришнинг чекланган нормаларидан ортиқ бўлмаган жисмоний шахс товарларини божхонада расмийлаштиришда";
б) илованинг 26-бандида "Йиғимлар ставкаси" устунидаги "20 еврога тенг миқдорда" сўзлари "10 еврога тенг миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички бозорни ёғоч-тахта материаллари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 7 июлдаги 305-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 58-модда) иловада:
илованинг номидаги "ёғоч-тахта ва арраланган бинокорлик материаллари" сўзлари "ёғоч-тахта материаллари" сўзлари билан алмаштирилсин;