Молия вазирлигининг 108-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 02/528-сон, Марказий банк Бошқарувининг 327-В-сон "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши тизими фаолиятини молиялаштириш маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 26.11.2013 й. Қарори (АВ томонидан 26.12.2013 й. 2542-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.12.2013 й.
N 2542
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 26.11.2013 й. N 108 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 26.11.2013 й. N 02/528 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 26.11.2013 й. N 327-В |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши тизими
фаолиятини молиялаштириш маблағларини
шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сонли "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 493-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши тизими фаолиятини молиялаштириш маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
Ш. Тешаев |
Марказий банк раиси |
Ф. Муллажонов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 30 декабрь, 52-сон, 702-модда