Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.1999 й. 431-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.1999 й.

N 431


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ҲАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТЛИ

ШАХСЛАРНИНГ, ОДДИЙ АСКАРЛАР ҲАМДА

БОШЛИҚЛАР ТАРКИБИГА КИРУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ

ДАВЛАТ   МАЖБУРИЙ   ШАХСИЙ   СУҒУРТАСИ

ТЎҒРИСИДА"  1994  ЙИЛ  26  ЯНВАРДАГИ  38-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ҳарбий хизматчиларининг ижтимоий ҳимояланганлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 6-модда) қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1-банднинг иккинчи хат бошида "ва Давлат божхона қўмитасига" сўзлари "Давлат божхона қўмитасига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитага" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандда "ва Давлат божхона қўмитаси" сўзлари "Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари билан алмаштирилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 9, 55-модда.