Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.03.2014 й. 45-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2014 й.

N 45



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАМДА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил

30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни)


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонунига мувофиқ, шунингдек стандартлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 3 мартдаги

45-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 апрелдаги 167-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 6-банди ўн тўртинчи хатбошидаги "андозалар, техник шартлар" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 июндаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган хусусий автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг 7-бандидаги "Давлат стандартларига ва техник шартларга" сўзлари "техник регламентларга ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарорида:


а) 1-банднинг "г" кичик банди иккинчи хатбошидан "ва техникавий шартларга" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисидаги низомда:

2-банддаги "*" ҳавола ва унинг матни чиқариб ташлансин;

3-банднинг "м" кичик бандидаги "техник шартлар" ва "н" кичик бандидаги "ва техник шартларни" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 майдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 5-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги низомда:


а) II бўлимда:

иккинчи хатбошидаги "техника шартлари" сўзлари "техник регламентлари ёки стандартлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "махсус давлат стандартлари" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) III бўлимнинг 4-бандидаги "шартлари" сўзи "регламентлари ёки стандартлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 399-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 10-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш қоидаларида:


а) I бўлимнинг 6-банди бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"кўрсатиладиган хизматларнинг барча турларига техник регламентлар ёки стандартлар";


б) III бўлимда:


2-банднинг иккинчи хатбошидаги "стандартлар, техникавий шартлар" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банддаги "стандартлаштириш бўйича норматив-техник ҳужжатлар - хизматларнинг ҳар бир тури стандартлари, техник шартлари" сўзлари "хизматларнинг ҳар бир тури техник регламентлари ёки стандартлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) IV бўлимнинг 6-бандидаги "стандартлар, техник шартлар" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "шартларни" сўзи "регламентлар ёки стандартларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банддаги "шартларга" сўзи "регламентлар ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 12-банддаги "шартлари" сўзи "регламентлари ёки стандартлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 17-банднинг тўртинчи хатбошидаги "шартларга" сўзи "регламентлар ва стандартларга", 37-банддаги ва 42-банднинг биринчи хатбошидаги "шартларига" сўзи "регламентлари ёки стандартларига" сўзлари билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):


а) Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:


6 ва 170-бандлардаги "стандартлар" сўзи "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари, 14-банднинг саккизинчи хатбоши, 37-банднинг биринчи хатбоши, 48-банддаги, 170-банднинг биринчи хатбошидаги ва 176-банддаги "стандартларнинг" сўзи "техник регламентлар ва стандартларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банднинг учинчи хатбошидаги "давлат" сўзи "техник регламентлар ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


55-бандда:

биринчи хатбошидаги "стандартлар, техник шартлар" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "белгиланган стандартлар талабларига ва/ёки ишлаб чиқарувчининг техник шартларига" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


58-банднинг биринчи хатбошидаги "стандартларнинг мажбурий талабларига ва техник шартларга" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартларнинг мажбурий талабларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


72-банддаги "давлат стандартларига ҳамда техник шартларга" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар талабларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


89-банднинг биринчи хатбошидаги "стандартлар ёки техник шартларга" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


190-банднинг ўнинчи хатбошидаги "стандарт талабларига, техник шартларга" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар талабларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларида:


4-банддаги "стандартлар" сўзи "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банднинг саккизинчи хатбошидаги "стандартлар, техник шартлар" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 10-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги "стандартлар, техник шартлар ва бошқа талаблар" сўзлари "талаблар билан биргаликда техник регламентлар ёки стандартларнинг номи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 30-банднинг олтинчи хатбошидаги "давлат стандартлари ва техник шартлар" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари, 43-банддаги "давлат стандартлари талабларига ва техник шартларга" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар талабларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 60-банднинг иккинчи хатбошидаги "стандартлар талабларига ва техник шартларга" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар талабларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 71-банддаги "стандартлар талаблари ва техник шартларга" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар талабларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 74-банддаги "стандартлар талабларига ва техник шартларга" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар талабларига" сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 10-сон, 103-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандидаги "техник шартларга" сўзлари "техник регламентларга ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "2004 - 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 105-модда):


а) Намунавий контрактация шартномасида:


2.1-банднинг бешинчи хатбошидаги "давлат стандартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


2.4-бандда:

учинчи хатбошидаги "стандартлар" сўзи "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "давлат стандартлари ва техник шартлар" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "стандартларга" сўзи "техник регламентларга ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "стандартлар, техник шартлар" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


5.5-банддаги "стандарт ва техник шартлар" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Моддий-техника ресурслари етказиб беришга Намунавий шартноманинг 5.3-бандидаги "стандарт, техник шартлар" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 499-сон қарори билан тасдиқланган Радиочастота спектрини индустриал радиотўсиқлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги низомнинг 10-бандидаги "давлат стандартлари ва техник шартлар" сўзлари "техник регламентлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2004 йил 8 июндаги 269-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 54-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги "шартлар" сўзи "регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисидаги низомнинг 7-банди учинчи хатбошидаги "шартлар" сўзи "регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Аризага ишлаб чиқариладиган маҳсулотга норматив ҳужжатнинг нусхаси (Давлатлараро стандарт - ГОСТ, Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти - O`zDSt, Ташкилотнинг стандарти - Ts) ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда - технологик йўриқнома ва рецептура илова қилинади".

21. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 ноябрдаги 555-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг биринчи хатбошидаги "давлат ва тармоқ" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банднинг учинчи хатбошидаги "тегишли давлат ва тармоқ" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатида:


а) 17-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

17.

Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартларининг, ташкилотлар стандартларининг ва уларга ўзгартиришларнинг, шунингдек стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш бўйича нормалар ва қоидаларнинг давлат реестри


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги


";

б) 17-1 позицияси чиқариб ташлансин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:


а) 7-бандда:

"б" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "давлат стандартларига ва техник шартларга" сўзлари "техник регламентларга ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ва "Ўзстандарт" агентлигининг тегишли органларида рўйхатдан ўтказилган" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбошидаги "стандартлар" сўзи "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банднинг "б" кичик бандидаги "давлат стандартларига ва бошқа норматив ҳужжатларга" сўзлари "техник регламентларга ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 28 июндаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди "а" кичик банди учинчи хатбошидаги "давлат ва тармоқ стандартларига" сўзлари "техник регламентларга ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июндаги 178-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг олтинчи хатбошидаги "умумий стандартларга" ва "бундай стандартлар" сўзлари тегишли равишда "техник регламентларга ёки стандартларга" ва "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банднинг саккизинчи хатбошидаги "стандартларга, техник шартларга" сўзлари "техник регламентларга ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 11-банд "а" кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"улар бўйича контракт тузилиши зарур бўлган товарнинг, ишлар ва хизматлар турининг тавсифи, шу жумладан, товарнинг ёки ишлар ва хизматлар турининг зарур техник тавсифлари, уларнинг тавсифи ва сифатини акс эттирувчи стандартлар";


г) 32-банднинг ўн бешинчи хатбошидаги "халқаро ва миллий" сўзлари "техник регламентлар ёки стандартлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 8-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 31-банддаги "давлат стандартлари" сўзлари "ўлчовлар бирлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 32-банддаги "давлат ёки тармоқ стандартлари" сўзлари "ўлчовлар бирлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 33-банддаги "давлат стандартлари" сўзлари "ўлчовлар бирлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар" сўзлари билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларида:


а) 7-банддаги "стандартларга ва техник шартларга" сўзлари "техник регламентларга ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 121-банддаги "тайёрлаш, синаш ва қабул қилишга техник шартларга" сўзлари "техник регламентларга ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги 139-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомда:


а) 13-банднинг учинчи хатбошидаги "талабларига" сўзи "регламентларга ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловадаги "стандартларга ёки техник шартларга" сўзлари "техник регламентларга ёки стандартларга" сўзлари билан алмаштирилсин.

31. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-банди тўртинчи хатбошидаги "давлат тармоқ стандартлари" сўзлари "стандартлар" сўзи билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 3 мартдаги

45-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида стандартлаш ишларини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 2 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 3-сон, 4-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарори 1-бандининг "а" кичик банди ҳамда 2 ва 3-бандлари.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 13 январдаги 14-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 1-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 март, 10-сон, 105-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 16-модда