Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2014 й. 48-сон "Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.03.2014 й.

N 48



ШАҲАРЛАР, ШАҲАРЧАЛАР, ҚИШЛОҚЛАР

ВА ОВУЛЛАРНИНГ МАҲАЛЛАЛАРИНИ ТУЗИШ,

БИРЛАШТИРИШ, БЎЛИШ ВА ТУГАТИШ, ШУНИНГДЕК

УЛАРНИНГ ЧЕГАРАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ВА ЎЗГАРТИРИШ,

УЛАРГА НОМ БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ НОМИНИ

ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

1-илова. Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар

ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш,

бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини

белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг

номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низом

           

2-илова. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва

тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш

ва ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги

Идоралараро доимий комиссияларнинг

намунавий таркиби



"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий асосларини янада такомиллаштириш, миллий ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

1-1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича идоралараро доимий комиссиялар (кейинги ўринларда - Идоралараро комиссия) тузилсин.

Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Идоралараро доимий комиссияларнинг намунавий таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармалари Идоралараро комиссиянинг ишчи органи этиб белгилансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар, бунда маҳаллаларни тузиш ва бўлишга фақат ҳар йили фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари таъминотига тегишли маҳаллий бюджетлар параметрларида кўзда тутиладиган маблағлар доирасида рухсат этилишини назарда тутсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда 2014-2015 йилларда ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овуллар маҳаллалари чегараларини белгилаш ишларининг тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига бажарилишини таъминласинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 4 мартдаги

48-сон қарорига

2-ИЛОВА


Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва

тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш

ва ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва

Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги

Идоралараро доимий комиссияларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

         

1. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари - комиссия раиси


2. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


3. Лавозимига кўра

-

Ҳудудий иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи


4. Лавозимига кўра

-

Ҳудудий камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи


5. Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қумитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи


6. Лавозимига кўра

-

Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи


7. Лавозимига кўра

-

Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


8. Лавозимига кўра

-

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


9. Лавозимига кўра

-

Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


10. Лавозимига кўра

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


11. Лавозимига кўра

-

Ички ишлар (бош) бошқармаси бошлиғи


12. Лавозимига кўра

-

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи


13. Лавозимига кўра

-

Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 март, 10-сон, 107-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 18-модда