Молия вазирининг 14.02.2001 й. 20-сон "Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик хулосаси" Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти Миллий андозаси (70-сон АФМА)ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.03.2001 й. 1016-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.03.2001 й.
N 1016
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
14.02.2001 й.
N 20
БУЙРУҒИ
"Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот
тўғрисидаги аудиторлик хулосаси" Ўзбекистон
Республикаси аудиторлик фаолияти Миллий
андозаси (70-сон АФМА)ни тасдиқлаш
тўғрисида
(2001 йил 20 мартдан кучга киради)
"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18, 19 ва 21-моддаларига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширувлари ролини ошириш тўғрисида" 365-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Илова қилинаётган "Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисида аудиторлик хулосаси" Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолияти миллий андозаси (70-сон АФМА) тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилади.
Молия вазири М. Нурмуродов