Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2005 й. 266-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида" 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.11.2005 й.
N 266
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "АУДИТОРЛИК
ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА АУДИТОРЛИК
ТЕКШИРИШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ
ТЎҒРИСИДА" 2000 ЙИЛ 22 СЕНТЯБРДАГИ 365-СОН
ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик
субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 5 октябрдаги
ПФ-3665-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида" 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2000 й., 9-сон, 62-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
2-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 47-48-сон, 356-модда.