Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2007 й. 26-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2007 й.

N 26



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР

ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геология-қидирув ишларини ташкил қилишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 январдаги ПҚ-568-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 мартдаги 139-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 34-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шоисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 4-6-сон, 47-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 2-3, 8-модда.