Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.1992 й. 305-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.06.1992 й.
N 305
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАДАНИЯТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
ТЎFРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1970 йил 31 августдаги 444-сон қарори ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1979 йил 26 ноябрдаги 785-сон қарорининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов