Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2014 й. 92-сон "Нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларини қўриқлаш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг хавфсиз фаолият кўрсатиши қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2014 й.

N 92



НОДАВЛАТ ТЕЛЕКЎРСАТУВЛАР ВА

РАДИОЭШИТТИРИШЛАР ОБЪЕКТЛАРИНИ

ҚЎРИҚЛАШ,   МУҲОФАЗА   ҚИЛИШ   ҲАМДА

УЛАРНИНГ ХАВФСИЗ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш, телерадио дастурларининг эфирга рухсатсиз чиқарилиши имкониятларини истисно этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларини қўриқлаш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг хавфсиз фаолият кўрсатиши қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамда нодавлат телерадиокомпаниялари бир ой муддатда нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларини ушбу қарор билан тасдиқланган Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар объектларини қўриқлаш, муҳофаза қилиш ҳамда уларнинг хавфсиз фаолият кўрсатиши қоидалари талабларига мувофиқлаштирсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини назорат қилиш давлат инспекцияси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан биргаликда уч ой муддатда нодавлат телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларнинг барча объектлари қўриқланиши, хавфсиз фаолият кўрсатиши ва уларнинг ёнғин хавфсизлиги таъминланиши ҳолати юзасидан текшириш ўтказсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 21 апрель, 16-сон, 180-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 4-сон, 35-модда