Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 11.07.2014 й. 185-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.07.2014 й. 146-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.07.2014 й.

N 146-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

11.07.2014 й.

N 185-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2014 йил 11 июлдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сонли "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан киритилган Аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун электрон назорат-касса машиналари (НКМ)га техник талабларни (рўйхат рақами 146, 1995 йил 29 май) қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 2008 йил 6 февралдаги 20-03-14/14-сонли тақдимноманинг талаблари бажарилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Назорат-касса машиналарини жорий қилиш бўйича давлат идоралараро комиссиясининг 1995 йил 18 майдаги 15-1-60-сонли баёни билан тасдиқланган Аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун электрон назорат-касса машиналари (НКМ)га техник талабларни (рўйхат рақами 146, 1995 йил 29 май) давлат реестридан чиқариш ҳақидаги мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) мазкур буйруқнинг "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                    Н. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 июль, 28-сон, 355-модда