Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2014 й. 184-сон "Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2014 й.

N 184



"ҚУТҚАРУВ ХИЗМАТИ ВА ҚУТҚАРУВЧИ

МАҚОМИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


"Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш ҳамда қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Қутқарувчиларнинг иш вақти (хизматни ўташ) режимини белгилаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар уч ой муддатда:

тегишли аттестация комиссияларини тузсинлар ва уларнинг фаолиятини ташкил этсинлар;

ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотлар қутқарув хизматларига ва қутқарув тузилмаларига фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 июль, 28-сон, 342-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 7-сон, 69-модда