Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2014 й. 187-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2014 й.

N 187




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ

ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИГА КИРУВЧИ

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА


Давлат мулкидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академиясининг:

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш. Руставели кўчаси, 25-уй манзилидаги бинони (кейинги ўринларда - бино деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш;

бинонинг бир қисмига Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали дирекциясини бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти бир ҳафта муддатда бинони белгиланган тартибда топширсин, Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси қабул қилиб олсин ҳамда ундан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети параметрларида "Маданият" соҳасига назарда тутилган маблағлар доирасида бинони сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун маблағларни Ўзбекистон давлат филармониясига ажратсин, 2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида уларни назарда тутсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказига бинолар ажратиш тўғрисида" 2007 йил 1 октябрдаги 207-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 июль, 28-сон, 345-модда