Молия вазирининг 14.08.2014 й. 55-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.08.2014 й. 2611-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.08.2014 й.
N 2611
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
14.08.2014 й.
N 55
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон "Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини
ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни
қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 3 декабрдаги 111-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 2 декабрдаги ПФ-4582-сонли "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2534, 2013 йил 6 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й. 49-сон, 645-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 25 август, 34-сон, 438-модда