Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 30.11.2002 й. 26/14-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлаш ҳақида Қарори (АВ томонидан 22.01.2003 й. 1204-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.01.2003 й.

N 1204




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.11.2002 й.

N 26/14


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари

ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия

этилаётган номзодларга нисбатан малака

талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2003 йил 1 февралдан кучга киради)


"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низом лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари ҳамда бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқлансин.


2. Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармаси (М.М. Азметов), Банк тизимида методология ишларини мувофиқлаштириш департаменти (Х. Нурмуратов) билан биргаликда ушбу Низомни ўрнатилган тартибда Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


3. Ушбу Қарор Адлия вазирлигида Давлат рўйхатига олингандан сўнг, 10 кундан кейин кучга киритилсин.


4. Мазкур қарор кучга киритилиши муносабати билан, Марказий банк Бошқарувининг 2000 йил 29 июлдаги 14/9-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Раис ўринбосари А.В. Акмалов зиммасига юклатилсин.



Марказий банк Раиси                                                   Ф.М. Муллажонов