Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги ПФ-4672-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 02.12.2014 й. 2629-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 27.11.2014 й. 79-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2014 йил 2 декабрда 2629-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг
2014 йил 27 ноябрдаги
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2014 йил 21 ноябрдаги ПФ-4672-сон "Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини
ошириш тўғрисида"ги Фармони бўйича пенсияларни
қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 ноябрдаги ПФ-4672-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонининг 4-бандига мувофиқ, пенсияларни қайта ҳисоблаш тартибини белгилайди.
1. 2014 йилнинг 15 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
иш ҳақи - ойига 118 400 сўм;
ёшга доир пенсиялар - ойига 231 575 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 231 575 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа - ойига 142 100 сўм белгиланди.
2. 2014 йил 15 декабрдан кейин иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақини тенглаштириш учун ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
3. 2014 йилнинг декабрь ойи учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан пенсиялар ва нафақалар ҳамда почта пул ўтказмалари бўйича тўлаш қайдномалари қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда пенсиялар ва нафақалар миқдорлари 1,05 бараварга оширишни инобатга олган ҳолда тузилади.
4. Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (118 400 сўм х 8 = 947 200 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
5. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти қўлланилган янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорда бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 947 200 сўм (118 400 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган фоизларга кўпайтирилади.
6. Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 17-моддаларига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
7. Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (118 400 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
8. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида белгиланган
энг кам ойлик иш ҳақи
МИҚДОРЛАРИ
Ўзгартиришлар санаси ва даври |
Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори |
Сўмларда:
|
|
01.01.1973 йилдан |
70,00 |
01.01.1992 йилдан |
350,00 |
01.03.1992 йилдан |
(350,00 + 550,00) / 2 = 450,00 |
01.04.1992 йилдан |
550,00 |
01.07.1992 йилдан |
1 000,00 |
01.09.1992 йилдан |
1 250,00 |
01.10.1992 йилдан |
2 000,00 |
01.01.1993 йилдан |
2 500,00 |
01.04.1993 йилдан |
3 000,00 |
01.06.1993 йилдан |
7 500,00 |
01.07.1993 йилдан |
11 250,00 |
01.09.1993 йилдан |
13 500,00 |
01.11.1993 йилдан |
16 200,00 |
Сўм-купонларда: |
|
01.12.1993 йилдан |
24 300,00 |
01.01.1994 йилдан |
30 000,00 |
01.03.1994 йилдан |
45 000,00 |
01.06.1994 йилдан |
70 000,00 |
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (сўм): |
|
01.07.1994 йилдан |
70,00 |
01.08.1994 йилдан |
100,00 |
01.03.1995 йилдан |
150,00 |
01.09.1995 йилдан |
250,00 |
01.04.1996 йилдан |
400,00 |
01.09.1996 йилдан |
550,00 |
01.12.1996 йилдан |
600,00 |
01.07.1997 йилдан |
750,00 |
01.07.1998 йилдан |
1 100,00 |
01.01.1999 йилдан |
1 320,00 |
01.08.1999 йилдан |
1 750,00 |
01.08.2000 йилдан |
2 450,00 |
01.08.2001 йилдан |
3 430,00 |
01.04.2002 йилдан |
3 945,00 |
01.08.2002 йилдан |
4 535,00 |
01.05.2003 йилдан |
5 440,00 |
01.08.2004 йилдан |
6 530,00 |
01.05.2005 йилдан |
7 835,00 |
01.10.2005 йилдан |
9 400,00 |
01.07.2006 йилдан |
10 800,00 |
01.11.2006 йилдан |
12 420,00 |
01.08.2007 йилдан |
15 525,00 |
01.11.2007 йилдан |
(15 525,00 + 18 630,00) / 2 = 17 077,50 |
01.12.2007 йилдан |
18 630,00 |
01.04.2008 йилдан |
20 865,00 |
01.09.2008 йилдан |
25 040,00 |
01.11.2008 йилдан |
(25 040,00 + 28 040,00) / 2 = 26 540,00 |
01.12.2008 йилдан |
28 040,00 |
01.08.2009 йилдан |
33 645,00 |
01.12.2009 йилдан |
37 680,00 |
01.08.2010 йилдан |
45 215,00 |
01.12.2010 йилдан |
49 735,00 |
01.08.2011 йилдан |
57 200,00 |
01.12.2011 йилдан |
62 920,00 |
01.08.2012 йилдан |
72 355,00 |
01.12.2012 йилдан |
79 590,00 |
01.08.2013 йилдан |
(79 590,00 + 91 530,00) / 2 = 85 560,00 |
01.09.2013 йилдан |
91 530,00 |
01.12.2013 йилдан |
(91 530,00 + 96 105,00) / 2 = 93 817,50 |
01.01.2014 йилдан |
96 105,00 |
01.09.2014 йилдан |
107 635,00 |
01.12.2014 йилдан |
(107 635,00 + 118 400,00) / 2 = 113 017,50 |
01.01.2015 йилдан |
118 400,00 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 9 декабрь, 49-сон, 586-модда