Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 9/й-сон, Халқ таълими вазирлигининг 54-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 23-ққ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 29.09.2014 й. Қарори (АВ томонидан 08.10.2014 й. 2619-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.2014 й.

N 2619

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.09.2014 й.

N 9/й


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.09.2014 й.

N 54


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.09.2014 й.

N 23-ққ


ҚАРОРИ



Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга

соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш

тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2013 йил 31 декабрдаги 59-ққ, 45 ва 89-қ/қ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2554, 2014 йил 10 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 30-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Вахабов

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

     

А. Абдуҳакимов

         

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 13 октябрь, 41-сон, 513-модда