Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.1997 й. 22-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш "Умид" жамғармасини тузишнинг ташкилий тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.1997 й.

N 22



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ИҚТИДОРЛИ

ЁШЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛДА ТАЪЛИМ

ОЛИШЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

"УМИД" ЖАМҒАРМАСИНИ ТУЗИШНИНГ

ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 7 январдаги ПФ-1694-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш "Умид" жамғармасини тузиш тўғрисида"ги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг бир қатор вазирликлари, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган қўшма компаниялар, банклар ва бошқа ташкилотларнинг жамғармага моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш "Умид" жамғармаси тўғрисидаги Низом ва унинг ташкилий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Жамғарма Бошқаруви, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси ва Давлат тест маркази 1 ой муддатда танловларни ўтказиш ва грантлар бериш шартларини ишлаб чиқсинлар ҳамда иқтидорли ёшлар юбориладиган етакчи чет эл олий ўқув юртларини аниқласинлар.


4. Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

чет элда таълим олаётган ёшларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётига оид зарур ахборотлар билан доимий равишда таъминлаб турсинлар;

Жамғармага чет элдаги етакчи ўкув, илмий марказлар ва таълим соҳасида ишловчи халкаро ташкилотлар билан иш юзасидан алоқа ўрнатишга ёрдам берсинлар.


5. Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Жамғарма фаолиятини ташкил этиш учун 10 млн сўм ажратсин.


6. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясига Жамғарма фаолиятини амалга оширишга йўналтирилган маблағлар конвертациясини устувор тарзда таъминлаш вазифаси юклансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

Жамғарма учун миллий ва хорижий валюта ҳисоб ракамларини очсин;

Жамғармани Тошкент шаҳар, Туроб Тўла кўчаси, 1-уйга жойлаштирсин ва зарур алоқа воситалари, компьютер техникаси, транспорт, офис жиҳозлари билан таъминласин.


8. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари Жамғарма фаолиятини доимий равишда ёритиб борсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Алимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 13 январдаги

22-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим

олишларини қўллаб-қувватлаш

"Умид" жамғармаси

ТУЗИЛМАСИ

N

Лавозимлар


Сони


1.

Раис ўринбосари - ижрочи директор


1

2.

Бош мутахассис


1

3.

Катта инспектор - иш юритувчи


1

4.

Бухгалтер


1

5.

Инспектор


1


Жами:


5