Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.1994 й. 165-сон "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига қабул қилиш тартиби ҳамда ўқиш учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ
УНИВЕРСИТЕТИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
ҲАМДА ЎҚИШ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (1-илова).
2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиш учун ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (2-илова).
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов