Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.02.2003 й. 64-сон "Қурбон ҳайитни нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.02.2003 й.

N 64




ҚУРБОН ҲАЙИТНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний байрам Қурбон ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида" 1991 йил 20 июндаги 221-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2003 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 11 февралга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатини эътиборга олиб, 2003 йил 11 февраль дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайити байрами жойларда муносиб тарзда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2003 й., 3-сон, 24-модда.