Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.1995 й. 238-сон "ЎзДЭУбанк" Корея қўшма банкини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.1995 й.

N 238



"ЎЗДЭУБАНК" КОРЕЯ ҚЎШМА БАНКИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика автомобиль ва радиоэлектрон саноати корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлашни таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг бу соҳаларига хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ДЭУ компанияси, Кореянинг "Корам банк" банки, "ЎзДЭУ-электроникс" қўшма корхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг "ЎзДЭУбанк" Ўзбекистон-Корея қўшма банкини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, "ЎзДЭУбанк"нинг устав сармояси 20 млн АҚШ долларига тенг суммада, шу жумладан, Корея томони улуши 71 фоиз ва Ўзбекистон томони улуши 29 фоиз миқдорида белгиланган.


3. Белгилаб қўйилсинки, "ЎзДЭУбанк" Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банки норматив ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


4. "ЎзДЭУбанк" муассислари бир ой муддатда банк устав сармоясига таъсис бадалларини тўлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.


5. "ЎзДЭУбанк" 1996 йилнинг 1 июлигача фойдадан олинадиган солиқдан озод қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва Тошкент шаҳар ҳокимига банкни ташкил этиш, жойлаштириш, фаолият кўрсатиш ва малакали мутахассислар билан бутлаш масалаларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигига ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов