Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2001 й. 205-сон "Банклар акцияларининг давлатга тегишли пакетларини потенциал инвесторларга сотиш бўйича давлат тендер комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.05.2001 й.
N 205
БАНКЛАР АКЦИЯЛАРИНИНГ ДАВЛАТГА
ТЕГИШЛИ ПАКЕТЛАРИНИ ПОТЕНЦИАЛ
ИНВЕСТОРЛАРГА СОТИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ
ТЕНДЕР КОМИССИЯСИ ТЎFРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаcи Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида Молиявий секторни институционал ривожлантириш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси банкларини хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 19 февралдаги 82-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Банклар акцияларининг давлатга тегишли пакетларини потенциал инвесторларга сотиш бўйича давлат тендер комиссияси тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 5, 25-модда.