Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирининг 22.04.2008 й. 41-сон "Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.05.2008 й. 1806-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.05.2008 й.

N 1806




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.04.2008 й.

N 41


БУЙРУҒИ


Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг

тўлов қобилияти тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 22 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:

1. Илова қилинаётган Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низом тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 8 февралдаги 10-сонли "Суғурталовчиларнинг алоҳида суғурта таваккалчиликлари бўйича мажбуриятлари, жами мажбуриятларнинг йўл қўйиладиган энг кўп ҳажми ва тўлов қобилияти меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (2006 йил 22 апрель, рўйхат рақами 1565 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 144-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                              Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 178-модда.