Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 29.12.2006 й. 213-мҳ-сон "Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.12.2006 й. 1650-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.2006 й.

N 1650




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

29.12.2006 й.

N 213-мҳ

БУЙРУҒИ



Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш

ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш

китобини юритиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 8 январдан кучга киради)


Назорат органларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини асоссиз чекланишига йўл қўймаслик ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 23 мартдаги "Тадбиркорлик субъектларини текшириш сони қисқартирилганлиги ҳамда текширишлар тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон ва 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон фармонларига асосан БУЮРАМАН:


1. Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров):

мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин;

ушбу буйруқни барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши ва амалда қўлланилиши устидан назоратни таъминласин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.


4. Ушбу буйруқ кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2001 йил 15 майдаги 55-мҳ-сон "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (2001 йил 15 май, рўйхат рақами 917-1) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


6. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Адлия вазири                                                                     Ф. Отахонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 525-модда.