Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 24.02.2010 й. 01-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.03.2010 й. 1573-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2010 й.

N 1573-1




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

24.02.2010 й.

N 01


ҚАРОРИ


Назорат қилувчи органлар томонидан

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар

фаолиятида ўтказиладиган текширишларни

мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга қўшимча киритиш ҳақида


(2010 йил 27 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон "Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 4-модда) асосан Кенгаш ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2006 йил 11 мартдаги 06-01-01-сон қарори билан тасдиқланган "Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида"ги низомнинг (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 19-сон, 168-модда) 4-иловаси қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг буйруқлари асосида бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ автомобиль тўхташ жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида бир марталик йиғимлар топширилиши, ижара тўлови тушуми ва ҳисоби тўлиқ юритилиши, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилиши, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан ўтказиладиган ҳар кунлик текширишлар. Бунда, Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тегишли равишда Кенгаш ёки унинг вилоят ҳудудий комиссияларига ҳар куни ўтказилган текширишлар бўйича текширилган субъектлар, аниқланган ҳолатлар ва кўрилган чоралар тўғрисида кунлик маълумот тақдим этиб борилади".


2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири,

Республика кенгаши раиси                                                       Ш. Мирзиёев




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 10-11-сон, 81-модда.