Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.05.2003 й. ПФ-3245-сон "Қандим гуруҳи, Ховузак ва Шоди конларини ўзлаштиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.05.2003 й.

N ПФ-3245


ҚАНДИМ ГУРУҲИ, ХОВУЗАК ВА ШОДИ

КОНЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ

ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Қандим гуруҳи, Ховузак ва Шоди конларини тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида ўзлаштириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида берилган Қандим гуруҳи, Ховузак ва Шоди конларини ўзлаштириш ҳамда қазиш чоғида инвесторларнинг эҳтимол тутилган сарф-харажатлари тижорат мақсадида казиб чиқариш бошланган кунга тўғри келадиган календар йилидан бошлаб компенсация маҳсулоти ҳисобига қопланади.


2. "Ўзбекнефтгаз" МХК, унинг акциядорлик компанияларига, шунингдек уларнинг тизимига кирувчи бошқа ташкилотларга маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларда инвесторлар сифатида иштирок этувчи юридик шахсларнинг бирлашмаларида қатнашишга рухсат берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия визирлиги Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов