Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.1996 й. 185-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.05.1996 й.
N 185
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА
СПОРТ ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Физкультура ва спорт давлат комитети тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1987 йил 2 мартдаги 91-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 3-сон, 10-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 5, 17-модда.