Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.1996 й. 395-сон "Полиэтилен ишлаб чиқарадиган Шўртан газ-кимё мажмуи қурилиши тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.1996 й.

N 395



ПОЛИЭТИЛЕН ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН

ШЎРТАН ГАЗ-КИМЁ МАЖМУИ

ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА



Ишлатиладиган табиий газ компонентларидан самарали фойдаланиш импорт ўрнини қоплайдиган ва экспортга мўлжалланган махсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР  ҚИЛАДИ:


1. АББ Луммус Глобал (АҚШ) компанияси томонидан:

йилига 125 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқарадиган ҳамда қўшимча махсулотлар - 137 минг тонна суюлтирилган газ ва 37 минг тонна нобарқарор конденсат олинадиган Шўртан газ-кимё мажмуи қурилиши бўйича техник-иқтисодий асослашлар ишлаб чиқилганлиги;

ушбу лойиҳани бажариш бўйича АББ Луммус Глобал (АҚШ), "Нишо Иваи" ва "Мицуи" (Япония)дан иборот таркибда консорциум ташкил этилганлиги;

лойиҳани маблағ билан таъминлаш юзасидан АҚШ ва Япониянинг экспорт-импорт банкларидан, Буюк Британиянинг ЕСGD экспорт-кредит агентлигидан дастлабки таклифлар олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорациясига  "АББ Луммус Глобал" "Нишо Иваи" ва "Мицуи" консорциуми билан Шўртан газ кимё мажмуи қурилиши лойиҳаси бўйича дастлабки лойиҳалашни бажариш тўғрисидаги битимни имзолашга рухсат этилсин.


3. Махфий.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "Ўзбекнефтгаз"  корпорацияси  билан  биргаликда хорижий экспорт-кредит агентликларида лойиҳа презентациясини ўтказсин ва улар билан лойиҳани маблағ билан таъминлаш масалаларини ишлаб чиқсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов