Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2001 й. 321-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.07.2001 й.
N 321
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ЗАҲИРА
ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Бюджет тизими тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳаларда кўзда тутилмаган харажатларни тўлиқроқ ва ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Заҳира жамғармаси тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишинн назорат қилиш Ўзбекистоп Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 7, 44-модда.