Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.1993 й. 91-сон "Пилла тайёрлаш ҳажмларини ўзгартириш ва уларга эркин нархлар жорий этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.02.1993 й.
N 91
ПИЛЛА ТАЙЁРЛАШ ҲАЖМЛАРИНИ
ЎЗГАРТИРИШ ВА УЛАРГА ЭРКИН
НАРХЛАР ЖОРИЙ ЭТИШ
ТЎFРИСИДА
Пилла тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш, пилла етиштирувчиларнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Тирик пиллани харид килиш ва қуруқ пиллани сотиш 1993 йил ҳосилидан бошлаб эркин нархлар бўйича шартнома асосида амалга оширилсин. Шу муносабат билан республикада амалда бўлган тирик пилла харид нархлари ва қуруқ; пилланинг улгуржи нархлари бекор қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ, хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 7 январдаги 13-сон қарорига (4-банд, 44-илова) қисман ўзгартириш киритилиб, 1993 йилда тирик пилла тайёрлаш ҳажми 1290 тоннага камайтирилсин ҳамда республика енгил ва маҳаллий саноат корхоналарининг эҳтиёжларини таъминлаш учун унинг ҳажми Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича иловага мувофиқ 28000 тоннадан иборат қилиб белгилансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1993 йил 14 февралдаги
91-сон қарорига
ИЛОВА
Республика енгил ва маҳаллий саноат корхоналари
эҳтиёжларини таьминлаш учун 1993 йилда
тирик пилла тайёрлаш ва етказиб
бериш ҳажмлари
Етказиб бериш хажми (тонна) |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
765 |
Вилоятлар: |
|
Андижон |
4350 |
Бухоро |
3250 |
Жиззах |
430 |
Қашқадарё |
2105 |
Навоий |
900 |
Наманган |
2705 |
Самарқанд |
3070 |
Сурхондарё |
1176 |
Сирдарё |
440 |
Тошкент |
1582 |
Фарғона |
5382 |
Хоразм |
1845 |
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами |
28000 |