Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 25.02.2013 й. 37-сон "Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив, йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.04.2013 й. 1432-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.04.2013 й.

N 1432-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

25.02.2013 й.

N 37


БУЙРУҒИ



Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив,

йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини

мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруқни ўз кучини

йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сон "Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив, йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1432, 2004 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 50-сон, 508-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур буйруқ "Ўзагромашсервис" уюшмаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                                З. Рузиев




"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 апрель, 17-сон, 228-модда