Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 25.11.2011 й. 25-сон "Иссиқлик электр станцияларида ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш ва қабул қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.12.2011 й. 2307-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.12.2011 й.
N 2307
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА
НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ
ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
25.11.2011 й.
N 25
БУЙРУҒИ
Иссиқлик электр станцияларида ишга
тушириш-созлаш ишларини бажариш
ва қабул қилиш қоидаларини
тасдиқлаш ҳақида
(2012 йил 7 январдан кучга киради)
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси) тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Иссиқлик электр станцияларида ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш ва қабул қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ А. Ниматуллаев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 52-сон, 569-модда