Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.1996 й. 151-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
16.04.1996 й.
N 151
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида"ги Қонунни амалга киритиш ҳақидаги қарорининг 2-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 2-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналар тўғрисидаги Низомнинг:
1-бўлими 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Кичик корхоналарга ҳисобот даври (йил)да ходимларининг ўртача чекланган сони:
саноат ва қурилишда - 50 кишидан;
қишлоқ хўжалигида ва ишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида - 25 кишидан;
илм-фан соҳасида ва илмий хизмат кўрсатишда - 10 кишидан;
ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида - 10 кишидан;
чакана савдода - 5 кишидан ортиқ бўлмаган юридик шахслар киради".
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 4, 12-модда.