Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Тошкент шаҳар ҳокимининг 30.12.2012 й. 1052-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2013 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2012 й.

N 1052



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ

КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН 2013 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА

ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарорининг 3-1-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган 2012 йил 10 декабрдаги 01/14-48, N 14 ва Б.Ю/03-04-06/182-сонли ижара тўловининг энг кам ставкалари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуаси томонидан ўрганиб чиқилганлигини инобатга олиб,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2013 йил 1 январдан қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара ҳақини хисоблаш тартиби 2-иловага, ижара ҳақини ҳисоблашда давлат объектларига қўшимча коэффициент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонаси (Ш.М. Собиров):

ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкалардан таянч сифатида фойдаланилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 3-1-моддасига мувофиқ давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

Ушбу қарорнинг 2-иловасининг 2.1-бандида келтирилиган бино ва иншоотларнинг фасад қисмидан реклама воситалари учун ижара сифатида фойдаланишда Тошкент шаҳар ҳокимлиги реклама ва ахборот фаолияти бўйича комиссияси тасдиқлаган ва тавсия қилган ижтимоий рекламалар жойлаштирилган муддатга ижара тўловларидан озод этилиши назарда тутилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.


4. Ушбу қарор 2013 йил 1 январдан кучга кириши белгилансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилиши назорати Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.С. Раҳмонов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                     Р.Ж. Усмонов






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2012 йил 30 декабрдаги

1052-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлик учун 2013 йил 1 январдан

қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам

СТАВКАЛАРИ

Т/р

Фаолият

тури коди

(ХТУТ)


Ижарага берилаётган майдонлардан

фойдаланиш мақсади

Бир йиллик

энг кам

ставкаси

1 кв.м/сум


САНОАТ

1.

11 200

Ёқилғи саноати


2 500

2.

13 100

Кимё саноати


2 500

3.

13 300

Нефть-кимё саноати


2 500

4.

14 100

Машинасозлик


2 500

5.

14 200

Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати


2 500

6.

14 300

Ҳисоблаш техника воситалари саноати


2 500

7.

14 400

Трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги


2 000

8.

14 500

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги


2 000

9.

14 600

Енгил ва озиқ-овқат саноати ва маиший асбоблар машинасозлиги


2 000

10.

14 710

Санитар-техник ва газ жиҳозлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш


2 500

11.

14 800

Металл конструкцияларни ва жиҳозларни ишлаб чиқариш


2 500

12.

14 900

Машина ва жиҳозларни таъмирлаш


2 500

13.

14 780

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари


2 500

ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ

14.

15 100

Ёғоч тайёрлаш саноати


2 500

15.

15 200

Ёғочни қайта ишлаш саноати


2 500

16.

15 300

Целлюлоза-қоғоз саноати


2 500

17.

16 100

Қурилиш материаллари саноати


2 500

ЕНГИЛ САНОАТ

18.

17 100

Тўқимачилик саноати


2 500

19.

17 200

Тикувчилик саноати


2 500

20.

17 300

Тери, мўйна ва пойафзал саноати


2 500

21.

17 900

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари


2 500

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

22.

18 100

Озиқ-овқат таъминоти саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)

2 500

23.

18 200

Гўшт ва сут саноати


2 500

24.

18 300

Балиқчилик саноати


2 500

25.

19 200

Ун-ёрма саноати


2 500

26.

19 220

Комбикорм саноати


2 000

27.

19 700

Саноатнинг бошқа тармоқлари


2 500

САНОАТНИНГ БОШҚА ТАРМОҚЛАРИ

28.

19 300

Тиббиёт асбоблари саноати


2 500

29.

19 400

Полиграфия саноати


8 000

30.

19 740

Кимёвий тозалаш, бўяш, кирни ва бошқа газлама маҳсулотларини ювиш ва қайта ишлаш


6 000

31.

19 900

Саноатда хўжалик бошқаруви


8 000

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

32.

21 100

Ўсимликшунослик (жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га


1 600 000

33.

21 200

Чорвачилик


2 000

34.

21 300

Балиқ етиштириш (шу жумладан, сунъий етиштириш ҳавзалари) 1 га


1 600 000

35.

22 200

Ветеринария хизмати


2 500

36.

22 300

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар


2 500

37.

30 000

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан, боғлар) 1 га


1 600 000

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

38.

51 111

Оммавий ер усти темирйўл транспорти воситалари


6 500

39.

51 121

Транспорт инфраструктураси (автопарк, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар, автомобиллар ювиш шохобчалари)


6 500

40.

51 520

Аҳоли буюртмасига кўра юкларни ташиш ва бошқа транспорт хизматларини кўрсатиш


6 000

41.

52 100

Почта алоқаси


5 500

42.

52 200

Курьер алоқаси


6 500

43.

52 300

Симли электр алоқаси


6 500

44.

52 300

Электро-, радио-, уяли ва пейжинг алоқа


17 000

ҚУРИЛИШ

45.

60 000

Қурилиш


5 000

46.

66 000

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари


5 000

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

47.

71 100

Улгуржи савдо


10 000

48.

71 130

Маълум миқдорда молларни сотиш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини олиб борувчи улгуржи бозорлар


24 000

49.

71 200

Чакана савдо


15 000

50.

71 300

Умумий овқатланиш


10 000

51.

71 200

Китоб дўконлари


1000

52.

71 400

Маданий-маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш


10 000

53.

71 500

Халқ истеъмоли моллари савдосида воситачилик


15 000

54.

80 000

Моддий техника таъминоти ва савдоси


11 000

55.

82 000

Информацион-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш


11 000

56.

82 100

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш


11 000

57.

82100

Кўчмас мулк билан операцияларни амалга ошириш


11 000

58.

84 300

Реклама, вакиллик хизматлари


10 000

59.

84 400

Аудиторлик фаолияти


10 000

60.

84 500

Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари


10 000

61.

85 000

Ерости геологияси ва қидирув ишлари, геодезия ва гидрометеорология хизмати


15 000

62.

87 100

Таҳририят ва нашриётлар


5 500

63.

87 300

Металлолом ва иккиламчи хом ашёни йиғиш ва тайёрлаш


5 500

64.

90 100

Уй-жой хўжалиги (ХУЖМШ объектлари)


5 500

65.

90 220

Меҳмонхона хўжалиги


11 000

66.

90 300

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари


6 000

67.

90 300

Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш


8 000

68.

90 300

Ломбардлар


12 000

69.

90 300

Ҳаммомлар


17 000

70.


Сауна ва бассейнлар


35 000

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

71.

91 510

Соғлиқни сақлаш


8 000

72.

91 600

Дам олиш ва туризм


8 000

73.

91 611

Маданий кўнгилочар марказлар (билярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва шу кабилар)


11 000

74.

91 700

Жисмоний тарбия ва спорт


3 500

75.

71 212

Дорихона муассасалари, оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари


8 000

ТАЪЛИМ

76.

92 100

Юқори ва ўрта таълим бўйича кадрларни тайёрлаш (шу жумладан, ўқув курслари)


7 000

77.

92 200

Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш


6 000

78.

92 310

Умумтаълим болалар мактаби (нодавлат таълим муассасалари учун)


3 000

79.


Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш

4 000

80.

92 400

Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)

3 000

81.

93 000

Маданият ва санъат


14 000

82.

93 132

Кўргазмалар


8 000

83.

93 160

Маданий ва дам олиш боғлари


7 000

84.

93 170

Ботаника ва ҳайвонот боғлари


7 000

85.

93 180

Телевидение ва радиоузатиш редакциялари


7 000

86.

93 620

Киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари


25 000

87.

95 000

Илм-фан ва илм-фан хизматлари


5 000

МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ

88.

96 000

Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти


10 000

89.

96 100

Банк фаолияти


15 000

ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ

90.

96 200

Суғурталаш


10 000

91.

97 800

Суд ва ҳуқуқий хизматлар*

7 000

92.

97 820

Адвокатлар коллегияси ва ҳуқуқий маслаҳатхоналар


7 000

93.

98 000

Жамоат бирлашмалари


2 500

94.

80 200

Омборхоналар


10 000

95.


Давлат ташкилотлари учун офис


5 000

96.


Хусусий ташкилотлар учун офис


17 000

97.


Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари


10 000

98.


Енгил автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан, вулканизациялар)


10 000

99.


Ер ва тупроқ хусусиятлари тадқиқот лабараториялари


5 000

100.


Турли хизматлар учун ҳақ олиш (рауnet)


25 000

101.


Маданий мерос бино ва иншоотларида чакана савдо


16 000

102.


Маданий мерос бино ва иншоотларида умумий овқатланиш


12 000

103.


Авиакассалар (шу жумладан, темирйўл, транспорт ва бошқа)


16 000

104.


Банкоматлар


150 000

105.


Нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш


10 000

    

*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сон қарорининг 3-1-бандига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

**) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги 07/10-41-сонли баённомаси 11-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирилиги савдо бошқармасининг таркибий бўлинмаларига ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, муассасалар ҳарбий қисмларидаги давлат қўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг ноль ставкалари қўлланилади.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2012 йил 30 декабрдаги

1052-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ижара ҳақини ҳисоблаш

ТАРТИБИ


Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар:


1. Ҳудудий зоналар коэффициенти - Кз (Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 25 январдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сон қарорида белгиланган чегараларга асосан).


- 1-зона - 1.0

- 6-зона - 2.66

11-зона - 3.73

- 2-зона - 1.22

- 7-зона - 2.80

12-зона - 3.93

- 3-зона - 1.73

- 8-зона - 2.95

13-зона - 4.11

- 4-зона - 1.88

- 9-зона - 3.24

14-зона - 4.37

- 5-зона - 2.12

- 10-зона - 3.49

2. Бинонинг жойлашуви ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар:


2.1. Бинонинг қурилиш тури бўйича (Кқ):

- алоҳида турган бино - 1.0

- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 0.8

- ярим ертўла, ертўла - 0.6

- чердак, болахона - 0.5

- реклама воситалари учун бино ва иншоотнинг фасад қисми - 0.2


2.2. Туташган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0.3


2.3. Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлиги (Кт):

- метро станциясидан 200 метр радиус атрофида - 0.8

- асосий қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.7 (3-иловага мувофиқ)

- иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.5

Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:


Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ + Ко)


Бунда: Тс - бир йилга 1 кв.м учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс - 1-иловага (мувофиқ ижарага берилаётган майдондан фойдаланиш мақсадига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам ставка.

Балансида давлат мулкини сақловчи корхона, ташкилот ва муассаса балансидаги бино-иншоотни яхшилаш, талаб даражасида сақланиши билан бир қаторда корхона моддий техника базасини ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 5 ва 10-бандлари талабларидан келиб чиқиб, ижара ҳақи белгиланишида энг кам ставкалар томонлар таклифига асосан оширилиши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти тасарруфидаги объектлар бўйича Департамент ва ижарачи ўртасида тузиладиган икки томонлама шартномаларда, маъмурий бинолар фондини таъмирлаш учун, ижара тўловидан қўшимча 30 фоиз миқдорида тўловлар киритилади.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2012 йил 30 декабрдаги

1052-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари

РЎЙХАТИ

        

Абдулла Қодирий кўчаси

Қорасарой кўчаси

Содиқ Азимов кўчаси

А. Хўжаев кўчаси

Қорасув кўчаси

Бешёғоч кўчаси

Абдурауф Фитрат кўчаси

Катта Хирмонтепа кўчаси

Талабалар кўчаси

Амир Темур шоҳ кўчаси

Локомотив кўчаси

Тараққиёт кўчаси

Асака кўчаси

Лутфий кўчаси

Тарас Шевченко кўчаси

Афросиёб кўчаси

Маннон Уйғур кўчаси

Темур Малик кўчаси

Аҳмад Дониш кўчаси

Мирзо Улуғбек кўчаси

Туркистон кўчаси

Аэропорт ҳудуди

Муҳаммад Юсуф кўчаси

Уста Ширин кўчаси

Беруний кўчаси

Матбуотчилар кўчаси

Ўзбекистон шоҳ кўчаси

Бешқайрағоч кўчаси

Олмазор кўчаси

Фарғона йўли кўчаси

Бобур кўчаси

Янги Юнусобод кўчаси

Фаробий кўчаси

Боғишамол кўчаси

Қумариқ кўчаси

Фарҳод кўчаси

Бодомзор йўли кўчаси

Миробод кўчаси

Фурқат кўчаси

Бунёдкор шоҳ кўчаси

Муқимий кўчаси

Хуршид кўчаси

Бухоро кўчаси

Янгишаҳар кўчаси

А. Чехов кўчаси

Буюк ипак йўли кўчаси

Мустақиллик майдони

Чилонзор кўчаси

Буюк Турон кўчаси

Мустақиллик шоҳ кўчаси

Чоштепа кўчаси

Гавҳар кўчаси

Мухтор Ашрафий кўчаси

Чўпон ота кўчаси

Ифтихор кўчаси

Навоий кўчаси

Рашидов кўчаси

Дархон кўчаси

Назарбек кўчаси

Шайхонтоҳур кўчаси

Зарафшон кўчаси

Нукус кўчаси

Шимолий Олмазор кўчаси

Заргарлик кўчаси

Ойбек кўчаси

Шўртепа кўчаси

Зарқайнар кўчаси

Оққўрғон кўчаси

Шастри кўчаси

Зулфияхоним кўчаси

Оқтепа майдони

Шаҳрисабз кўчаси

Зиё кўчаси

Осиё кўчаси

Шота Руставели кўчаси

Истиқбол кўчаси

Паркент кўчаси

Юнус Ражабий кўчаси

Истиқлол кўчаси

Себзор кўчаси

Янги Сергели кўчаси

Қатортол кўчаси

Сағбон кўчаси

Яҳё Ғуломов кўчаси

Кичик ҳалқа йўли кўчаси

Самарқанд Дарвоза кўчаси