Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.12.2011 й. 851-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2012 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2011 й.

N 851



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ

КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН 2012 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА

ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган 2011 йил 14 декабрдаги 01/16-703, СГ-2-1/7-4029 ва ТГ/08-01-32-14/791-сонли ижара тўловининг энг кам ставкалари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуаси томонидан ўрганиб чиқилганлигини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарорининг 3-банди ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2012 йилнинг 1 январидан қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби 2-иловага, ижара ҳақини ҳисоблашда давлат объектларига қўшимча коэффициент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонаси (Ш.М. Собиров):

Ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкаларидан таянч сифатида фойдаланилсин.


2.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар" тўғрисидаги 315-сон қарорига илованинг 1-банди "в" кичик бандига мувофиқ давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.


4. Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.С. Раҳмонов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими

вазифасини бажарувчи                                             Р. Усманов






Қарорга

1-ИЛОВА


Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлик учун 2012 йилда қўлланиладиган

ижара тўловининг энг кам

СТАВКАЛАРИ

           

Т/р

Фаолият

тури коди

(ХТУТ)

Ижарачиларнинг фаолият тури

Бир йиллик

энг кам ставкаси

1 кв.м/сўм

      

САНОАТ

       

1

13 100

Кимё саноати


2 200

2

13 300

Нефть-кимё саноати


2 200

3

14 100

Машинасозлик


2 200

4

14 200

Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати


2 200

5

14 300

Ҳисоблаш техника воситалари саноати


2 200

6

14 400

Трактор ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги


1 600

7

14 500

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги


1 600

8

14 600

Енгил, озиқ-овқат саноати учун ва маиший асбоблар машинасозлиги


1 600

9

14 710

Санитар-техник ва газ жиҳозларини ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш


2 200

10

14 800

Металл конструкцияларни ва жиҳозларни ишлаб чиқариш


2 200

11

14 900

Машина ва жиҳозларни таъмирлаш


2 200

12

14 780

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари


2 200

       

ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ

           

13

15 100

Ёғоч тайёрлаш саноати


2 200

14

15 200

Ёғочни қайта ишлаш саноати


2 200

15

15 300

Целлюлоза-қоғоз саноати


2 200

16

16 100

Қурилиш материаллари саноати


2 200

       

ЕНГИЛ САНОАТ

         

17

17 100

Тўқимачилик саноати


2 200

18

17 200

Тикувчилик саноати


2 200

19

17 300

Тери, мўйна ва пойафзал саноати


2 200

20

17 900

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари


2 200

      

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

        

21

18 100

Озиқ-овқат таъми саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)


2 200

22

18 200

Гўшт ва сут саноати


2 200

23

18 300

Балиқчилик саноати


2 200

24

19 200

Ун-ёрма саноати


2 200

25

19 220

Комбикорм саноати


1 600

26

19 700

Саноатнинг бошқа тармоқлари


2 200

      

САНОАТНИНГ БОШҚА ТАРМОҚЛАРИ

        

27

19 300

Тиббиёт асбоблари саноати


2 200

28

19 400

Полиграфия саноати


7 000

29

19 740

Кимёвий тозалаш, бўяш, кирни ва бошқа газлама маҳсулотларини ювиш ва қайта ишлаш


2 200

      

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

       

30

21 100

Ўсимликшунослик (жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га


1 400 000

31

21 200

Чорвачилик


1 600

32

21 300

Балиқ етиштириш


1 600

33

22 200

Ветеринария хизмати


2 200

        

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

        

34

51 111

Оммавий ер усти темирйўл транспорт воситалари


5 500

35

51 121

Транспорт инфраструктураси автопарк, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар, автомобиллар ювиш шохобчалари)


5 500

36

52 100

Почта алоқаси


4 500

37

52 200

Курьер алоқаси


5 500

38

52 300

Электро-, радио-, уяли ва пейжинг алоқа


15 000

           

ҚУРИЛИШ

          

39

60 000

Қурилиш


4 000

40

66 000

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари


4 000

        

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

       

41

71 100

Улгуржи савдо


8 500

42

71 200

Чакана савдо


13 000

43

71 300

Умумий овқатланиш


8 500

44

71 200

Китоб дўконлари


1 000

45

71 400

Маданий-маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш


8 500

46

71 500

Халқ истемоли моллари савдосида воситачилик


13 000

47

80 000

Моддий техник таъминоти ва савдоси


8 500

48

82 000

Информацион-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш


9 500

49

82 100

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш


9 500

50

82 100

Кўчмас мулк билан


9 500

51

84 300

Реклама, вакиллик хизматлари


8 500

52

84 400

Аудиторлик фаолияти


8 500

53

84 500

Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари


8 500

54

87 100

Таҳририят ва нашриётлар


4 500

55

87 300

Металлолом ва иккиламчи хом ашёни йиғиш ва тайёрлаш


4 500

56

90 100

Уй-жой хўжалиги (ХУЖМШ объектлари)


4 500

57

90 220

Меҳмонхона хўжалиги


10 000

58

90 300

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари


5 500

59

90 300

Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш


7 000

60

90 300

Ломбардлар


9 500

61

90 300

Ҳаммомлар


15 000

62


Сауналар


30 000

        

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

      

63

91 510

Соғлиқни сақлаш


7 000

64

91 600

Дам олиш ва туризм


7 000

65

91 611

Маданий кўнгилочар марказлар


9 000

66

91 700

Жисмоний тарбия ва спорт


3 000

67

71 212

Дорихона муассасалари*, оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари


7 000

       

ТАЪЛИМ

       

68

92 100

Юқори ва ўрта таълим бўйича кадрларни тайёрлаш (ўқув курсларини киритган ҳолда)


6 000

69

92 200

Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш


6 000

70

92 310

Умумтаълим болалар мактаби (нодавлат таълим муассасалари учун)


2 500

71


Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш (ошхона ва ёрдамчи хоналари билан бирга)


4 000

72

92 400

Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)


2 500

73

93 000

Маданият ва санъат


13 000

74

93 132

Кўргазмалар


7 000

75

93 160

Маданият ва дам олиш боғлари


6 000

76

93 170

Ботаника ва ҳайвонот боғлари


6 000

77

93 620

Киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари


22 000

78

95 000

Илм-фан ва илм-фан хизматлари


4 000

       

МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ

            

79

96 000

Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти


8 500

80

96 100

Банк фаолияти


13 000

         

ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ

          

81

96 200

Суғурталаш


8 500

82

97 800

Суд ва адлия муассасалари


5 500

83

97 820

Адвокатлар коллегияси ва маслаҳатхоналари


5 500

84

98 000

Жамоат бирлашмалари


2 200

85

80 200

Омборхоналар


8 500

86


Давлат мулкини давлат ташкилотларига офис учун ижарага бериш


4 000

87


Мулкни хусусий ташкилотларга офис учун ижарага бериш


15 000

88


Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари


8 500

89


Енгил автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш


8 500

90


Ер ва тупроқ хусусиятлари тадқиқот лабораториялари


4 000

91


Нон-булочка маҳсулотларини ишлаб чиқариш


8 500

   

*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 июндаги 07/10-41-сонли Йиғилиш баённомасининг 11-бандига асосан ҚТП қошида фаолият юритаётган барча эгаликдаги дорихона муассасалари учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ноль қийматдаги ижара ҳақи қўлланилади.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 02/12-57-сонли топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги савдо бошқармасининг таркибий бўлинмаларига ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ва узоқ манзилларда жойлашган гарнизонларда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 50 фоизга камайтирилади.






Қарорга

2-ИЛОВА


Ижара ҳақини ҳисоблаш

ТАРТИБИ


Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар:


1. Ҳудудий зоналар коэффициенти - Кз. (Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 25 январдаги 41-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан)

           

- 1-зона - 1.0

- 6-зона - 2.66

- 11-зона - 3.73

- 2-зона - 1.22

- 7-зона - 2.80

- 12-зона - 3.93

- 3-зона - 1.73

- 8-зона - 2.95

- 13-зона - 4.11

- 4-зона - 1.88

- 9-зона - 3.24

- 14-зона - 4.37

- 5-зона - 2.12

- 10-зона - 3.49


                    

2. Бинонинг жойлашуви ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар:


2.1. Бинонинг қурилиш тури бўйича (Кқ):

- алоҳида турган бино - 1.0;

- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 0.8;

- ярим ертўла, ертўла - 0.6;

- чердак, болхона - 0.5.


2.2. Туташган ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0.3.


2.3. Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлиги (Кт):

- метро станциясидан 200 метр радиус атрофида - 0.7;

- асосий қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.6 (3-иловага мувофиқ);

- иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.5.


Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:


Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ + Ко)


бунда:

Тс - бир йилга 1 кв.м учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс - 1-иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам ставка.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти тасарруфидаги объектлар бўйича Департамент ва ижарачи ўртасида тузиладиган икки томонлама шартномаларда, маъмурий бинолар фондини таъмирлаш учун, ижара тўловидан қўшимча 30 фоиз миқдорида тўловлар киритилади.






Қарорга

3-ИЛОВА


Тошкент шаҳридаги марказий кўчалар

РЎЙХАТИ

           

Абдулла Қодирий кўчаси

Кичик ҳалқа йўли кўчаси

Содиқ Азимов кўчаси

А. Хўжаев кўчаси

Қорасарой кўчаси

Бешёғоч кўчаси

Абдурауф Фитрат кўчаси

Қорасув кўчаси

Талабалар кўчаси

Амир Темур шоҳ кўчаси

Локомотив кўчаси

Тараққиёт кўчаси

Асака кўчаси

Лутфий кўчаси

Тарас Шевченко кўчаси

Афросиёб кўчаси

Маннон Уйғур кўчаси

Темур Малик кўчаси

Аҳмад Дониш кўчаси

Мирзо Улуғбек кўчаси

Туркистон кўчаси

Аэропорт ҳудуди

Муҳаммад Юсуф кўчаси

Ўзбекистон шоҳ кўчаси

Олмазор кўчаси

Матбуотчилар кўчаси

Шайхонтоҳур қўчаси

Беруний кўчаси

Янги Юнусобод кўчаси

Уста Ширин кўчаси

Шимолий Олмазор кўчаси

Мирза Ҳайдар кўчаси

Шўртепа кўчаси

Бобур кўчаси

Миробод кўчаси

Фарғона йўли кўчаси

Боғишамол кўчаси

Муқимий кўчаси

Фаробий кўчаси

Бодомзор йўли кўчаси

Янгишаҳар кўчаси

Фарҳод кўчаси

Бунёдкор шоҳ кўчаси

Мустақиллик майдони

Фурқат кўчаси

Бухоро кўчаси

Мустақиллик шоҳ кўчаси

Хуршид кўчаси

Буюк ипак йўли кўчаси

Мухтор Ашрафий кўчаси

А. Чехов кўчаси

Буюк Турон кўчаси

Навоий кўчаси

Чилонзор кўчаси

Гавҳар кўчаси

Назарбек кўчаси

Чимкент йўли

Ифтихор кўчаси

Нукус кўчаси

Чоштепа кўчаси

Себзор кўчаси

Ойбек кўчаси

Чўпонота кўчаси

Дархон кўчаси

Оққўрғон кўчаси

Рашидов кўчаси

Заргарлик кўчаси

Оқтепа майдони

Шастри кўчаси

Зарқайнар кўчаси

Осиё кўчаси

Шаҳрисабз кўчаси

Бешқайрағоч кўчаси

Отатурк кўчаси

Шота Руставели кўчаси

Зулфияхоним кўчаси

Паркент кўчаси

Юнус Ражабий кўчаси

Истиқбол кўчаси

Сағбон кўчаси

Янги Сергели кўчаси

Истиқлол кўчаси

Зиё кўчаси

Яҳё Ғуломов кўчаси

Қатортол кўчаси

Самарқанд Дарвоза кўчаси


   

Катта Хирмонтепа кўчаси