Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.01.2011 й. 26-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2011 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.2011 й.

N 26



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ

КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК

УЧУН 2011 ЙИЛДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ

СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган 2010 йил 24 декабрдаги 01/16-18/14, 2-1-7/7-1403 ва СБ/08-01-32-14/606-сонли ижара тўловининг энг кам ставкалари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш, саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуаси томонидан ўрганиб чиқилганлигини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарорининг 3-банди ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2011 йилнинг 1 январидан қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара ҳақини ҳисоблаш тартиби 2-иловага, ижара ҳақини ҳисоблашда давлат объектларига қўшимча коэффициент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонаси (А.А. Акрамов): Ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкалардан таянч сифатида фойдаланилсин.


2.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1449-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 3-1-бандига мувофиқ:

"Бюджет ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалар шартлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига асосан Давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотларда жойлашган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалар доирасида фаолиятини амалга ошираётган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошираётган гуруҳлар учун ижара ҳақи, қонунчиликда кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, ноль ставкаси бўйича белгиланади".


3. Белгилаб қўйилсинки, Давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.


4. Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Ж.Усмонов зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                        А.Тўхтаев






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2011 йил 11 январдаги

26-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлик учун 2011 йилда қўлланиладиган

ижара тўловининг энг кам ставкалари

           

Т/р

Фаолият тури

коди (ХХТУТ)


Ижарачиларнинг фаолият тури


Бир йиллик энг кам

ставкаси 1 кв.м/сўм


  

САНОАТ


1

13 100

Кимё саноати


1 900

2

13 300

Нефть-кимё саноати


1 900

3

14 100

Машинасозлик


1 746

4

14 200

Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати


1 926

5

14 300

Ҳисоблаш техника воситалари саноати


4 444

6

14 400

Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги


1 513

7

14 500

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги


1 634

8

14 600

Енгил, озиқ-овқат саноати учун ва маиший асбоблар машинасозлиги


1 326

9

14 710

Санитар-техник ва газ жиҳозларини ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш


1 920

10

14 800

Металл конструкцияларини ва жиҳозларини ишлаб чиқариш


1 926

11

14 900

Машина ва жиҳозларни таъмирлаш


3 375

12

14 780

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари


1 920

ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ

13

15 100

Ёғоч тайёрлаш саноати


1 962

14

15 200

Ёғочни қайта ишлаш саноати


1 962

15

15 300

Целлюлоза-қоғоз саноати


1 962

16

16 100

Қурилиш материаллари саноати


1 728

ЕНГИЛ САНОАТ

17

17 100

Тўқимачилик саноати


2 069

18

17 200

Тикувчилик саноати


2 069

19

17 300

Тери, мўйна ва пойафзал саноати


2 069

20

17 900

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари


2 069

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ*

21

18 100

Озиқ-овқат таъми саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)


2 058

22

18 200

Гўшт ва сут саноати


2 058

23

18 300

Балиқчилик саноати


2 058

24

19 200

Ун-ёрма саноати


2 033

25

19 220

Комбикорм саноати


1 851

26

19 700

Озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқлари


2 058

САНОАТНИНГ БОШҚА ТАРМОҚЛАРИ

27

19 300

Тиббиёт асбоблари саноати


2 046

28

19 400

Полиграфия саноати


6 818

29

19 740

Кимёвий тозалаш, бўяш, кирни ва бошқа газлама маҳсулотларини ювиш ва қайта ишлаш


2 046

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

30

21 100

Ўсимликшунослик (жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га


1 303 640

31

21 200

Чорвачилик


1 338

32

21 300

Балиқ етиштириш


1 338

33

22 200

Ветеринария хизмати


4 630

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

34

51 121

Транспорт инфраструктураси (автопарк, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар, автомобиллар ювиш шохобчалари)


4 796

35

52 100

Почта алоқаси


4 322

36

52 200

Курьер алоқаси


5 865

37

52 300

Электро-, радио-, уяли ва пейжинг алоқаси


10 392

ҚУРИЛИШ ВА ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ

38

60 000

Қурилиш


3 396

39

66 000

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари


3 601

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

40

71 100

Улгуржи савдо


7 409

41

71 200

Чакана савдо


11 627

42

71 300

Умумий овқатланиш


8 026

43

71 200

Китоб дўконлари


1 090

44

71 400

Маданий-маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш


8 026

45

71 500

Халқ истемоли моллари савдосида воситачилик


8 026

46

80 000

Моддий техника таъминоти ва савдоси


8 026

47

82 000

Информацион-ҳисоблаш бўйича хизматлар кўрсатиш


8 129

48

82 100

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш


8 540

49

84 300

Реклама, вакиллик хизматлари


6 071

50

84 400

Аудиторлик фаолияти


7 614

51

84 500

Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари


6 071

52

87 100

Таҳририят ва нашриётлар


4 116

53

87 300

Металлолом ва иккиламчи хом ашёни йиғиш ва тайёрлаш


4 622

54

90 100

Уй-жой хўжалиги (ХУЖМШ объектлари)


4 447

55

90 220

Меҳмонхона хўжалиги


8 232

56

90 300

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари


5 453

57

90 300

Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойафзал тузатиш


6 976

58

90 300

Ҳаммомлар


13 080

59


Сауналар


26 160

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

60

91 510

Соғлиқни сақлаш


4 630

61

91 600

Дам олиш ва туризм


5 865

62

91 611

Маданий кўнгилочар марказлар


6 976

63

91 700

Жисмоний тарбия ва спорт


2 984

64

71 212

Дорихона муассасалари, оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари


7 409


ТАЪЛИМ

65

92 200

Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш


5 145

66

92 310

Умумтаълим болалар мактаби (нодавлат таълим муассасалари учун)


2 264

67


Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш (ошхона, зал ва ёрдамчи хоналари билан бирга)


4 013

68

92 400

Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)


2 264

69

93 000

Маданият ва санъат


10 598

70

93 132

Кўргазмалар


6 278

71

93 620

Киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари


19 254

72

95 000

Илм-фан ва илм-фан хизматлари


3 601

МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ

73

96 000

Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари) нафақа таъминоти


8 129

74

96 100

Банк фаолияти


12 142

ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ

75

96 200

Суғурталаш


8 129

76

97 820

Адвокатлар коллегияси ва ҳуқуқий маслаҳатхоналари


4 622

77

98 000

Жамоат бирлашмалари


2 264

78

80 200

Омборхоналар


6 174

79

**

Давлат мулкини давлат ташкилотларига офис учун ижарага бериш


3 601

80


Мулкни тижорат ташкилотларига офис учун ижарага бериш


12 862

81


Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари


7 674

82


Ер ва тупроқ хусусиятлари тадқиқот лабораториялари


3 601

            

*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 02/12-57-сонли топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги савдо бошқармасининг таркибий бўлинмаларига ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар ва узоқ манзилларда жойлашган гарнизонларда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

**) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1449-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қуйидаги мазмундаги 3-1-банди билан тўлдирилган:

"Бюджет ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалар шартлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига асосан Давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотларда жойлашган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалар доирасида фаолиятини амалга ошираётган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошираётган гуруҳлар учун ижара ҳақи, қонунчиликда кўрсатилган холатлардан ташқари, ноль ставкаси бўйича белгиланади.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2011 йил 11 январдаги

26-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ижара ҳақини ҳисоблаш

ТАРТИБИ


Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар:


1. Ҳудудий зоналар коэффициенти - Кз. (Тошкент шаҳар ҳокимининг 2010 йил 25 январдаги 41-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан)

        

- 1-зона - 1.0

- 6-зона - 2.66

- 11-зона - 3.73

- 2-зона - 1.22

- 7-зона - 2.80

- 12-зона - 3.93

- 3-зона - 1.73

- 8-зона - 2.95

- 13-зона - 4.11

- 4-зона - 1.88

- 9-зона - 3.24

- 14-зона - 4.37

- 5-зона - 2.12

- 10-зона - 3.49


         

2. Бинонинг жойлашуви ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар:


2.1. Бинонинг қурилиш тури бўйича (Кқ):

- алоҳида турган бино - 1.0

- бинонинг ички қисмида жойлашган ва тақаб қурилган - 0.8

- ярим ертўла, ертўла - 0.6

- чердак, болхона - 0.5


2.2. Туташган ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0.3


2.3. Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлиги (Кт):

- метро станциясидан 200 метр радиус атрофида - 0.7

- асосий қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.6 (3-иловага мувофиқ)

- иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашгани - 0.5


Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:


Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ + Ко)


бунда: Тс - бир йилга 1 кв.м. учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс - 1-иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам ставка.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти тасарруфидаги объектлар бўйича Департамент ва ижарачи ўртасида тузиладиган икки томонлама шартномаларда, маъмурий бинолар фондини таъмирлаш учун, ижара тўловидан қўшимча 30 фоиз миқдорида тўловлар киритилади.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2011 йил 11 январдаги

26-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги марказий кўчалар

РЎЙХАТИ

        

Абдулла Қодирий кўчаси

Кичик ҳалқа йўли кўчаси

Содиқ Азимов кўчаси

А.Хўжаев кўчаси

Қорасарой кўчаси

Бешёғоч кўчаси

Абдурауф Фитрат кўчаси

Қорасув кўчаси

Талабалар кўчаси

Амир Темур шоҳ кўчаси

Локомотив кўчаси

Тараққиёт кўчаси

Асака кўчаси

Лутфий кўчаси

Тарас Шевченко кўчаси

Афросиёб кўчаси

Маннон Уйғур кўчаси

Темур Малик кўчаси

Аҳмад Дониш кўчаси

Мирзо Улуғбек кўчаси

Туркистон кўчаси

Аэропорт ҳудуди

Муҳаммад Юсуф кўчаси

Ўзбекистон шоҳ кўчаси

Олмазор кўчаси

Матбуотчилар кўчаси

Шайхонтоҳур кўчаси

Беруний кўчаси

Янги Юнусобод кўчаси

Уста Ширин кўчаси

Шимолий Олмазор кўчаси

Мирза Ҳайдар кўчаси

Шўртепа кўчаси

Бобур кўчаси

Миробод кўчаси

Фарғона йўли кўчаси

Боғишамол кўчаси

Муқимий кўчаси

Фаробий кўчаси

Бодомзор йўли кўчаси

Янгишаҳар кўчаси

Фарҳод кўчаси

Бунёдкор шоҳ кўчаси

Мустақиллик майдони

Фурқат кўчаси

Бухоро кўчаси

Мустақиллик шоҳ кўчаси

Хуршид кўчаси

Буюк ипак йўли кўчаси

Мухтор Ашрафий кўчаси

А. Чехов кўчаси

Буюк Турон кўчаси

Навоий кўчаси

Чилонзор кўчаси

Гавҳар кўчаси

Назарбек кўчаси

Чимкент йўли

Ифтихор кўчаси

Нукус кўчаси

Чоштепа кўчаси

Себзор кўчаси

Ойбек кўчаси

Чўпонота кўчаси

Дархон кўчаси

Оққўрғон кўчаси

Рашидов кўчаси

Заргарлик кўчаси

Оқтепа майдони

Шастри кўчаси

Зарқайнар кўчаси

Осиё кўчаси

Шаҳрисабз кўчаси

Бешқайрағоч кўчаси

Отатурк кўчаси

Шота Руставели кўчаси

Зулфияхоним кўчаси

Паркент кўчаси

Юнус Ражабий кўчаси

Истиқбол кўчаси

Сағбон кўчаси

Янги Сергели кўчаси

Истиқлол кўчаси

Зиё кўчаси

Яҳё Ғуломов кўчаси

Қатортол кўчаси

Самарқанд Дарвоза кўчаси



Катта Хирмонтепа кўчаси


                  

                  

Тошкент шаҳар Давлат мулкини

ижарага бериш маркази директори

А.А. Акрамов